"Ипсвич"ни АПЛга қайтарган мураббий "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин!

"Манчестер Юнайтед" ёзда амалдаги бош мураббий тен Хаг ўрнига бошқа мутахассис олиб келмоқчи. "Transfer News Live" нашри хабарига кўра, макунианликлар Киран Маккенна номзодини кўриб чиқмоқда.

Киран Маккенна жорий мавсум "Ипсвич" билан бирга Чемпионшипдан АПЛга чиқишга муваффақ бўлди. Клуб 22 йиллик танаффусдан сўнг Премьер Лигага қайтди .

"Манчестер Юнайтед" аллақачон 38 ёшли Маккеннанинг вакиллари билан боғланган. Аввалроқ шимолий ирландиялик мутахассис "қизил иблислар" мураббийлар штабида Жозе Моуриньо ва Оле-Гуннар Сулшер қўл остида ишлаган. Бундан ташқари, Маккенна жамоанинг ёшлар жамоасини бошқарган ва клубда скаут сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Киран 2021 йил декабрь ойидан бери "Ипсвич"га мураббийлик қилиб келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!