Иқболжон Холдоровнинг рақиби маълум. У Мексикада жанг қилади

  • 12 май, 2022, 19:27
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

21 май куни Мексикада профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу бокс оқшомида юртимизнинг таниқли чарм қўлқоп усталари Ҳасанбой Дўсматов (4-0,4КО) ҳамда Иқболжон Холдоров рингга кўтарилади.

Tecno

Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби маълум бўлиб улгурганди ва бу борада бевосита сайтимиз орқали хабар бергандик. Бугунга келиб, Иқболжоннинг ҳам рақибига аниқлик киритилди. 

Яъни, 21 май куни ҳамюртимизга мезбонлар вакили Рамон Баражас рақиблик қилади. 

Маълумот учун,  Баражас профессионал фаолияти мобайнида 41 та жанг ўтказган ва 14 та ғалаба,  27 та мағлубият қайд этган.  Холдоровнинг кўрсаткичи эса,  2 та жанг ва 2 та ғалабадан иборат.  Ҳамюртииз фаолияти мобайнида танзаниялик Кулва Бушири (15-6-1,6КО) ҳамда Беларус вакили Дмитрий Милиушани (9-7-1,4 КО) муддатидан аввал таслим этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!