Ираола “Ливерпуль”га 130 миллион фунт турадиган собиқ шогирдини олиб келишни талаб қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” спорт бўлими “Борнмут” ҳужумкор футболчиси Райанни трансфер нишонлари рўйхатига қўшди. Клуб 19 ёшли бразилиялик легионер бўйича маълумот тўплаган ва уни Муҳаммад Салоҳнинг узоқ муддатли ўринбосарларидан бири сифатида кўрмоқда.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Мерсисайдликларнинг янги бош мураббийи Андони Ираола Райан билан “Борнмут”да бирга ишлаган мутахассис сифатида футболчига жуда юқори баҳо берган ва унинг салоҳиятини фавқулодда юкск эканини таъкидлаган.

“Ливерпуль” Райанга Англияга кўчиб ўтишидан аввал ҳам қизиққан эди. У жорий йилнинг январь ойида Бразилиянинг “Васко да Гама” клубидан “Борнмут”га ўтганди.

Мавсумнинг иккинчи ярмида Райан Премьер-лигадаги 13 та ўйинда 5 та гол ва 2 та голли узатма амалга ошириб, чемпионатга тез мослашди ва Бразилия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун қайдномасига ҳам киритилди.

Манба маълумотига кўра, футболчининг шартномасида 130 миллион фунт стерлинг (153 миллион евро) миқдорида товон пули белгиланган. Бироқ ушбу шарт 2027 йилдан аввал кучга кирмайди.

Ҳозирги вақтда “Борнмут” вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда ва клуб ярим йил аввалгина жамоага келиб қўшилган энг истиқболли футболчиларидан бирини қўйиб юбориш ниятида эмас.

“Ливерпуль”дан ташқари, Райаннинг ривожланишини “Барселона”, “Бавария” ва “Пари Сен-Жермен” ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Шу билан бирга, мерсисайдликлар бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Улар қаторида “Брайтон” футболчиси Янкуба Минте ва Криссенсио Саммервилл ҳам бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!