Ироқ бош мураббийи: "Эрон, Япония ва Жанубий Корея жамоаларини алоҳида эътироф этган бўлардим"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич ўйинлари якунига етди. Эртага чорак финал баҳсларига старт берилади. Беллашувлар олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ироқ жамоаси бош мураббийи Эмад Муҳаммад иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Бу босқичда рақиблар осон бўлмаслиги аниқ. Бизни жиддий синов кутиб турибди. Эрон термасини ҳурмат қиламан. Сабаби, у ерда тўп тепишга муваффақ бўлганман. 

Гуруҳда оғир баҳсларни ўтказдик. Бу биз учун якуний босқич бўлмайди, деган умиддаман. Эрон, Япония ва Жанубий Корея жамоаларини алоҳида эътироф этган бўлардим. 

Эътиборимизни эртанги ўйинга қаратамиз. Биламан, хатоларимиз бор. Уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Лекин шуни айтиб ўтмоқчиманки, рақибда ҳам муаммолар йўқ эмас. Ҳар қандай терма мукаммал ҳаракат қила олмайди. Бу футбол қонуни. 

Эрон билан қўшни мамлакат ҳисобланамиз. Уларга қарши ҳар қандай ўйин дерби мақомида бўлиб ўтади, десам ҳам хато бўлмайди. Кўп томондан икки термада ўхшашлик кузатилиши табиий. Футбол услуби, футболчиларнинг алоҳида ҳаракатлари ва яна бошқа кўплаб жабҳаларда бир хилликни кўриш мумкин", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!