Ироқ чемпионати. Шерзод Темиров дубль қайд этиб, “Эрбил”нинг ғалабасига ҳисса қўшди
Ироқ чемпионатининг 34-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
"Эрбил" сафарда "Ал-Нажаф" жамоасини йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувда ўзбекистонлик футболчи Шерзод Темиров асосий таркибда майдонга тушиб, дубль муаллифига айланди.
Айни пайтда Темиров чемпионат тўпурарлари рўйхатида 28 та гол билан яққол пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Марлен Чабанов ҳам учрашувни тўлиқ ўтказди.
Маълумот учун, “Эрбил” 70 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди

Фикрлар