Ироқ чемпионати. Шерзод Темиров хет-трик қайд этиб, жамоасига ғалаба келтирди

Ироқ чемпионатининг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Эрбил" ўз майдонида "Ал Минаа" клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу учрашувда мезбонлар сафида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Шерзод Темиров хет-трик муаллифи бўлиб, жамоасига муҳим 3 очко келтирди.

Шунингдек, "Эрбил" таркибида яна бир ҳамюртимиз Марлен Чопанов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Маълумот учун, Темиров айни пайтда чемпионат тўпурарлар пойгасида 19 та гол билан пешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!