Ироқ чемпионати. Шерзод Темировнинг дубли "Эрбил"га ғалаба тақдим этди
Ироқ чемпионатининг 11-туридан ўрин олган учрашувда "Ал-Мосул" ўз майдонида "Эрбил" жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу беллашувда меҳмонлар сафида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров дубль муаллифига айланиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, "Эрбил"нинг очколари сони 27 тага етди ва улар турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолмоқда.



Фикрлар