Ироқ минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳиндистон эса Афғонистон билан дуранг ўйнади

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган навбатдаги ўйинлар ўз ниҳоясига етди. 

Ироқ ўз майдонида Филиппинни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голни эса 84-дақиқада Али киритди. 

Касас шогирдлари 9 очко билан "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Филиппин 4-ўринда бормоқда. 

Ироқ 1:0 Филиппин

Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасида бўлиб ўтган баҳсда томонлар дурангга имзо чекди. Аниқроғи 90 дақиқада дарвозалар ишғол қилинмади. 

Шу тариқа, "A" гуруҳида ҳиндистонликлар 2, Афғонистон бўлса 4-поғонага жойлашди. 

Афғонистон 0:0 Ҳиндистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!