Ироқ терма жамоасига нидерландиялик машҳур мураббий тайинланди

Нидерландиялик мутахассис Дик Адвокат расман Ироқ терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ИФФ хабар тарқатди.

73 ёшли мураббий Ироқда словениялик Сречко Катанец ўрнини эгаллади. Адвокат олдига Ироқ термасини Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш қўйилди. 

Эслатиб ўтамиз, Дик "Фейеноорд"даги фаолиятидан сўнг қисқа муддат танаффус олган эди. Мутахассис Нидерландия, Бельгия, Жанубий Корея, Россия каби термаларда ҳам ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!