Ироқ U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ"
Ироқ U-23 ҳамда Қувайт U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ироқ олимпия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Сокуп учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кейинги босқич учун ягона йўл - ғалаба қозониш эди. Футболчиларим катта босим остида эканини билардим. Аммо улар ҳам Қувайтни мағлуб этишга қодир эканини билиб турарди.
Ўйин бошида рақиблаимиз бизга анча қийинчилик туғдирди. Шунга қарамай, 0:1 ҳисобини 3:1 га айлантира олганимиз қувонарли бўлди.
Плей-оффга чиққанимиздан хурсандман. Биз янада узоқроққа боришни истаймиз. Ўзбекистонга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Супер атмосфера остида босим ҳам юқори бўлади. Шунга тайёр туришимиз керак", - деди мутахассис.
Фикрлар