Ишонасизми? Кубок доирасидаги баҳсларда "Шўртан" "Пахтакор"ни кўпроқ мағлуб этган

Кубок баҳсларининг нимчорак финалида "Шерлар" 23 август куни Тошкентда "Шўртан"га қарши майдонга тушади.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон Кубоги ўйинларида жамоалар 6 бор ўзаро тўқнаш келган. Унда тошкентликлар бир бор зафар қучган бўлса, уч ўйинда дуранг қайд этилган. Икки беллашувда эса рақиблар ғалаба қозонган. "Пахтакор" 6 гол урган ҳолда 6 тўп ўтказиб юборган. Яна бир тўқнашув Лига Кубоги доирасида ўтказилиб, унда 3:0 ҳисобида "шерлар" зафар қучган.

Бу сафар ғолиб бир ўйин орқали аниқланади. Асосий бўлимлар дуранг билан якунланган тақдирда қўшимча бўлимлар, шунда ҳам ғолиб номи аниқ бўлмаган ҳолатда пенальтилар серияси белгиланади. Чорак финалга эса 25 август куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

"Пахтакор" ва "Шўртан" ўртасидаги баҳс 23 август, сешанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"Пахтакор" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!