Ишсиз қолган Кавани ўзи кутмаган таклиф олди

ПСЖ билан амалдаги шартномаси якунланиб, эркин агентга айланган Эдинсон Кавани “Рома”дан зўр таклиф олди.

Римликлар тажрибали футболчига уч йиллик шартнома таклиф қилди. Бу таклиф орқали “Рома” ҳужумчи учун рақобатда “Атлетико”,  “Интер” ва “Ньюкасл”ни ортда қолдирди. Чунки бу жамоалар ёши катта футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилолмайди.

Айни пайтда Рим клуби вакиллари билан музокарага киришган Каван учун А Серия бегона эмас. Уругвайлик футболчи 2007-2010 йилларда “Палермо”, кейинги уч мавсум “Наполи” шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)