Ишсиз юрган юлдузни 6 та суперклуб талашяпти

Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо ёзда “Ювентус” билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агентга айланган эди.

Ҳозирча, 29 ёшли тажрибали футболчи бирорта жамоа билан тақдирини боғлагани йўқ.

Рабьо даражасидаги ўйинчи ишсиз қолмаслиги аниқ. Европада миллий чемпионатлар бошланаётган паллада Адриенга олтита жамоа иш таклиф қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Англия Премьер-лигаси вакилларидан “Челси”, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” Адриен Рабьони ўз таркибига қўшиб олишга тайёр.

Футболчи учун курашга Туркия Суперлигасидан “Галатасаро” ва таркибни сезиларли даражада кучайтиришга уринаётган “Атлетико” ҳам қўшилди.

Адриенга агентлик қилаётган Онаси Вероник хоним ҳам унга бир неча клублар алоқага чиққанини, бироқ ўғли ҳали қайси клубда тўп тепиш бўйича якуний қарорга келмаганини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!