Иско «Барселона»да, бу ҳазилми?

Испаниялик ярим ҳимоячи янги тайинланган бош мураббий – Сантьяго Солари қўли остида ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Унинг Чемпионлар Лигасида “Рома”га қарши учрашувда бутунлай ўйин қайдномасидан тушиб қолиши тез орада Исконинг трансфери амалга ошиб қолиши мумкинлигини англатади.

«Реал Мадрид» «Рома»ни 2-0 ҳисобида ютган ўйинда Исконинг «Сантьяго Бернабеу»даги келажаги испан нашрлари томонидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлган энг йирик воқеага айланди.

26 ёшли футболчи Ла Лиганинг энг иқтидорли ва энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Аммо у янги бош мураббий қўли остида ҳали бирорта ўйинда майдонга тушмай келмоқда.

Дастлаб мураббий Искони интизомий сабаблар туфайли четлатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо Солари бу ҳолатни тактика деб атади.

«Исконинг четлатилиши махсус пайт учун қабул қилинган махсус қарор. Мураббийлар қарор қабул қилиш учун бор, мен бу ерда қарор қабул қиламан», - деган Солари ушбу вазиятга ойдинлик киритаркан.

«Қарорлар мустасно ҳолатлардан ташқари қарийб спорт нуқтайи-назаридан бўлади», - дея ўз фикрига қўшимча қилган аргентиналик мутахассис.

Баъзи хабарларга кўра, Солари Иско ва жамоадоши Себальосни юқори спорт формасида кўришни истамоқда.

Андалусиялик футболчи сентябрь ойида кўричак бўйича амалиётни бошидан кечирганди ва Лопетегининг сўнгги ўйини «Эль Классико»да майдонга қайтган эди.

Шунингдек, Луис Энрике мадридликлар ярим ҳимоячисини халқаро танаффус пайтида икки марта имконият берганди. Солари қўли остида эса Ла Лиганинг барча уч ўйинида захирада қолдирилди.

Воқеаларнинг бундай ривожи турли хил иғволарни чиқармоқда, аммо Иско якунда нимани хоҳлайди шу қизиқ? Агарда у жамоани тарк этишни хоҳласа, қаерга бориши мумкин?

Исконинг трансфер нархи ва шартномаси

Исконинг «қироллик клуби» билан тузган шартномаси туфайли клуб ўзини ҳар қандай эҳтимолий трансфердан суғурталаб олган. 2017-йил сентябрида узоқ музокаралардан кейин футболчи клуб билан 2022-йилгача амал қиладиган ва йилига 6 миллион евро ишлаб топадиган шартномага имзо қўйган.

Шунингдек, шартномада футболчининг товон пули – 700 миллион евро сифатида аниқ қилиб белгиланган ва бундай маблағни дунёнинг бирорта жамоаси тўлай олмаслиги аниқ. «Барселона»дан «ПСЖ»га рекорд пуллар эвазига ўтган Неймарнинг нархи ҳам 222 миллион еврони ташкил қилади. Исконинг товон пули уникидан уч баравар кўп дегани, лўнда қилиб тушунтирганда.

Аммо Солари Иско билан бундай муносабатда бўлишда давом этаверса, клуб раҳбарияти уни арзонроқ нархда сотишга кўниши мумкин.

Агарда Солари мадридликларни тушкунликдан қутқариб қололса, Исконинг тарк этиши ян ортади.

«Қироллик клуби» у учун камида 80 миллион евро талаб қилиши аниқ. Унинг шартномаси борлиги ва ёрқин ўйинлари ҳали олдинда эканлигини рўкач қилиб Перес унинг трансферидан яхшигина маблағ ишлаб олиши мумкин.

Агарда унга «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»дан қўнғироқ бўлса, ҳеч иккиланиб ўтирмай бу маблағни янада ошириб олса ажабланмаслик керак.

Иско кимга керак?

Европанинг бир қатор грандлари Исконинг хизматларига қизиқишмоқда. Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сидан тортиб Саррининг «Челси»сигача. «Арсенал», «Милан» ва «Наполи»лар ҳам унинг навбатдаги йўналиши бўлиши мумкин.

Бироқ итальян клублари 80 миллион еврони тўлаш имкониятлари йўқлиги сабаб Премьер Лига вакиллари Искони олиб кетиши мумкин.

Иско ва «Манчестер Сити» трансфер миш-миши узоқ 2013-йилга бориб тақалади. Ўшанда унинг «Малага»даги устози Пеллегрини «Этиҳад»да фаолият кўрсатарди ва «Реал»дан собиқ шогирдини олиб келишни истаганди.

Аммо унинг Мадриддаги тақдирини қора булутлар қоплаб олганидан кейин “Манчестер” варианти яна ўртага чиқиши мумкин. Гвардиола ёзда жамоаси Искони сотиб олмаслигини таъкидлаганди. Аммо мураббийлар жамоатчиликка бошқача, шахсий муносабатларда бошқача гап гапиришади. Сўнгги хабарларга кўра, Пеп ҳам бошқа мураббийлар каби Исконинг «Сантьяго Бернабеу»даги вазиятини зимдан кузатмоқда.

«Арсенал» бош мураббийи Унай Эмери эса Аарон Рэмзига ўринбосар сифатида айнан ватандошини кўрмоқда. Рэмзи келаётган январь ойида ёки келаси йил ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Бир неча ойлар олдин «Барсеона» афтидан Иско учун энг яхши клуб бўлиши мумкиндек эди. Плеймейкернинг ўйин услуби каталонияликларнинг футбол фалсафасига мос тушиши бундай гап-сўзларга сабаб бўлганди.

Аммо «Реал» ўта иқтидорли аммо жамоада ўз ўрнини топа олмаётган футболчисини қўш-қўллаб «Барселона»га сотишни мутлақо истамайди. Шу сабабли унинг «кўк-анорранглилар» сафига ўтиши нолга тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!