Иско Зиданга бош кўтарди
 
Каталонияда бўлиб ўтган "Эл Класико"да "Реал" ярим ҳимоячиси Иско 66-дақиқада захирага олинди.
 
Мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зиданнинг бу қарори футболчига ёқмади. Иско захира ўриндиғи яқинда жаҳл қилиб, сув идишни тепиб юборди. Гарчи бу ҳолат Зинедин Зиданга маъқул келмаган  бўлса-да, у ўзини тутиб турди.
 
Бироқ,бош мураббий бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмаслиги аниқ. Мавсум бошида Криштиану Роналду ҳам захирага олингани учун Зиданга жаҳл қилган эди. Франциялик мутахассис португалиялик футбол юлдузини ҳам "тарбиялаб" олди.
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)