Ислом Аҳмедов: Футболни яхши тушунмайдиганлар танқид қилишяпти
Ads

Таниқли футбол экспертларидан бири Ислом Аҳмедов ўзининг чуқур мулоҳазалари ва футболга бўлган қарашлари билан бошқалардан ажралиб туради. ОФК инструктори мураббийларни ўқитиш жараёнига ҳам жиддий эътибор қаратади. Айни пайтда Тошкентда «В» лицензияси учун ўқув-курсини бошқариб бормоқда. Ундан олдин эса бир ой давомида Осиё Кубоги мусобақасини кузатиб, ОФКнинг таҳлилий гуруҳида ишлаб қайтди. Куни кеча Аҳмедов билан мулоқот қилдик. Тажрибали мутахассис суҳбат давомида Осиё Кубоги ва терма жамоамиз ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Мен Эктор Куперга тушунмадим. Осиё Кубогидан кейин бош мураббий мураббийлар билан йиғилиб, ўз фикрларини билдирмади. Ўзбекистон терма жамоасида асосан ўзимизнинг ўйинчилар ўйнашяпти. Жамоамиз эса нимчорак финалдан қайтиб келди. Шундай экан, ўзимизнинг мутахассисларни чақириб, бу муваффақиятсизликни биргаликда таҳлил қилишмайдими? Қандай муаммога дуч келдик? Купер шулар ҳақида айтиши керак эмасми? Хўш, энди клубларда футболчилар билан яна нималарнинг устида кўпроқ ишлашлари керак? Купер шулар ҳақида гапирмайдими? Матбуот анжумани ёки ҳисобот берсин демаяпман, шунчаки унга профессионал йўналишни айтяпман холос. Мураббий ўзбек футболида қанақа муаммо борлигини аниқ айтиши керак. Мураббийлар эса шунга қараб ишлашлари лозим. Лекин ҳали ҳеч ким ҳеч нимани билмайди. Танқид эса бу бошқа нарса. Футболни яхши тушунмайдиганлар танқид қилишяпти.

Ислом Аҳмедов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Тохиржан Холмирзаев
11/03/2019 14:40
Бу окаям УФАдан соккани еганлао щекилли тан бердим деб мактаяптилар эээтфу