Ислом бирдамлик ўйинлари. Бугун 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, 7-21 ноябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри VI Ислом бирдамлик ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади.
Мусобақанинг бокс баҳслари доирасида бугун, 3 нафар боксчи қизларимизнинг жанглари ўрин олган. Улар чорак финалдан юришларини бошлашади.
-51 кг: Зилолахон Юсуфова – Яра Аламри (Саудия Арабистони);
-57 кг: Хумроабону Мамажонова – Лаура Акрам (Покистон);
-65 кг: Моҳира Аҳмедова – Чаиб Ичрак (Жазоир);
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.



Комментарии