Ислом Исоқжонов: Янги йил наманганлик мухлисларни стадионга қайтарамиз
Ads

Sports.uz интернет нашрига Олий лигамизда тўп суриб келаётган футболчилардан Янги йил табриклари келиши давом этмоқда. Наманганнинг "Навбаҳор" клуби футболчиси Исломбек Исоқжонов ҳам сайтимиз орқали ўзининг байрам тилакларини билдирди.
- Ортда қолган йил биз учун кутилганидек ўтмади. Ўйлайманки, яқинлашиб келаётган 2017 йилда ўз мухлисларимизни ҳушнуд этиб, уларни яна стадионга қайтарамиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча ватандошларимизни Янги йил билан чин юракдан мубораакбод этаман. Уларга соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат ва оилавий хотиржамлик тилаб қоламан. Илоҳим юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!