Ислом Махачев: "Илия Топурия билан жанг қиламан, фақат..."

  • 14.01.2026 09:46
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев енгил вазндаги камар соҳиби Илия Топурия билан жангнинг асосий шартини айтди.

Tecno

"Мен Топурия билан баҳсга тайёрман. У билан ярим ўрта вазнда муаммосиз жанг қила оламан. Баъзилар сўраши мумкин: нима учун енгил вазнда эмас? Менда енгил вазн камари бор эди, у дивизионда мени ҳеч ким енга олмади. Кейин шунчаки камарни қолдириб, юқорига кўтарилдим. Энди енгил вазн тоифасидаги камар учун Топурия билан жанг менга қизиқ эмас. Агар у кўтарилмоқчи бўлса, марҳамат. Бу қарама-қаршилик Илияга кўпроқ керак. Мен енгил вазн тоифасида чемпион бўлганман ва пастга тушмайман. 

Топурия юқорироқ дивизионга кўтарилса ҳам, ҳеч нарса йўқотмайди. Ютқазса - енгил вазнга қайтиб, камарини ҳимоя қилади холос. Бироқ эшитишимча, ҳозир унинг бошқа муаммолари бор. Шу боис вақтинчалик чемпионлик учун жанг ташкил этилмоқда", - деди Махачев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!