Ислом Махачев-Александр Волкановски жангида ким ғалаба қозонади? (Сўровнома, 1-қисм)

  • 6 февраль, 2023, 17:05
  • 0
  • MMA

Маълумки, 12 февраль куни Австаралиянинг Перт шаҳрида “UFC 284” турнири ташкил этилади. Марказий жангда ҳозирги кундаги промоушеннинг икки чемпиони, енгил вазн (70.3 кг) тоифаси етакчиси Ислом Махачев ҳамда ярим енгил вазн (65.8 кг) чемпиони, Pound For Pound етакчиси Александр Волкановски октагонга кўтарилади.

Биз анъанага мувофиқ юртимиз ММА олами вакилларининг ушбу қарама-қаршилик ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Жаҳонгир Қорабоев –мураббий

- Ислом Махачевда имконият кўпроқ деб ўйлайман. Сабаби, Махачев вазн тоифасида ҳам жисмоний ҳолатида ҳам устунлик бор. Назаримда узоғи 2-раундда Ислом ғалаба қозонади.

жа=онгир орабоев

Ҳасан Эргашев – Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти

- Исломни имконияти ҳар тарафлама юқори. “Стойка”си, кураши умуман бошқа даражада. Жанг ғолиби ҳақида гапирмаса ҳам бўлади...

хасан эргашев

Нозимжон Тўйчиев – Ўзбекистон ММА ассоциацияси Андижон вилояти мутасаддиси

- Александр Волкановскига ҳурмат сақлаган ҳолда, айтиш мумкинки, бу жангда Ислом Махачев муддатидан аввал ғалабани қўлга киритади.

нозимжон тщйчиев

Мирзоҳид Атабоев – мураббий, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони

- Ҳар иккиси ўз вазн тоифасининг энг яхшилари, шунинг учун ҳам улар чемпион! Бундай савиядаги жангчилар тўқнашувида ким хатога йўл қўйса, ўша мағлубиятга учрайди. Имкониятлар борасида эса, барибир Махачев устунроқ. Чунки, ММАда кураш ва греплинг катта роль ўйнайди. Шу устунлиги Махачевга ғалабани тақдим этиши мумкин. Имкониятларни 60/40 дея баҳолаган бўлардим. Албатта, Махачев фойдасига.

мирзохид атабаев

Валижон Азимов – Ўзбекистон ММА ассоциацияси Сурхондарё вилояти мутасаддиси

- Жуда қизиқарли жанг бўлади. Ҳар иккиси ажойиб атлетлар ҳисобланади. Бироқ, Махачевнинг кураши ва “партер”даги ҳаракатлари якуний роль ўйнайди, деган фикрдаман. Айнан, ушбу омил Махачевнинг жангда ғалаба қозонишига замин яратади.

валижон азимов

Фарруҳ Мадаминов – мураббий

- Тўғриси, ҳар иккиси жуда кучли ва имконияти юқори жангчилар. Қолаверса, Алекс ўз юртида жанг қилади ва бу мотивация бериши мумкин. Бироқ, ММАда ким яхши тайёргарликка эга бўлса, ўша ғалаба қозонади. Ўйлайманки, Ислом ҳар томонлама мукаммал жангчи ва унинг кураши Волкановскига муаммо бўлади. Имкониятлар 60/40 Ислом фойдасига!

фаррух мадаминов_1

Жаҳонгир Асронов – мураббий

- Албатта, Махачев бу жангда яққол фаворит, деб ўйлайман. Кўпчилик Волкановскини “стойка”сини гапиришмоқда ва унинг бу борада устунлигини айтишяпти. Аммо, мен бу фикрга қўшилмайман. Ислом “стойка”да ҳам ундан асло қолишмайди. Кураш ва греплинг борасида эса Волкановскига умуман имкон қолдирмайди. Якуний фикрим, Ислом Махачев бу жангда ғалаба қозонади.

Жахонгир Асронов_1

Саидёқуб Қаҳрамонов – UFC жангчиси

- Яхши жанг бўлиши аниқ. Ҳар иккиси ҳам кучли жангчилар. Агар, Ислом “стойка”да зарба ўтказиб юбормаса, бемалол ғалаба қозонади.

Саидёыуб

Мавлонбек Мавлонов –мураббий

- Махачевнинг устунлик жиҳати кўп. Бўйи, жисмоний ҳолати, кураши умуман ҳар томонлама устунлиги бор. Волкановскини хатто Макс Холлоуэй ҳамда Ортега ҳам йиқита олган. Махачевга бу борада қийин бўлмайди. Тўғри, Волкановски 1-2 “тэйк-даун”лардан кейин тура олиши мумкин. Бироқ, кейингиларида чарчаб қолади. Бу жангда Ислом “сабмишен” ёки “партер”даги кетма-кет зарбалар эвазига техник нокаут билан ғалаба қозонади.

мавлон мавлонов

Муса Маметов – мураббий, қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати совриндори

- Шубҳасиз, Ислом Махачевнинг имконияти юқори. Чунки, унинг қўл зарбалари жуда яхши шаклланган. Қолаверса, кураши кучли ва “партер”да ажойиб ҳаракат қилади. ММАда айнан шу услублар асосий вазифани бажаради.

мусо

Бобур Тагиев – муайтай, ММА жангчиси

- Ислом Махачев ҳамда Александр Волкановски жанги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу баҳс узоғи 3 раунд давом этса керак. Албатта, Махачев ғалаба қозонади. Истагим ҳам хоҳишим ҳам аслида шундай. Умид қиламан, Ислом бу сафар ҳам ўз олдига қўйган мақсадига етишади.

бобур тагиев

Фирдавс Ҳасанов –ММА жангчиси-

- Махачев-Волкановски жанги ҳақидаги фикрим шуки, Ислом Махачевнинг габарити жуда катта. Бўй ҳамда вазн борасида ҳам устунлик Махачев тарафида. Ўйлайманки, 3 ёки 4-раундда Ислом “сабмишен” ёки нокаут билан билан ғалаба қозонади. Албатта, Ислом Махачевга мухлислик қиламиз!

фирдавс

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!