Ислом Махачев бу сафар Алекс Волкановскини "янчиб" ташлайди! (Сўровнома)

  • 11 Oct 17:51
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 21 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида “UFC 294” ташкил этилади. Марказий жангда енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ҳамда Чарльз Оливейра баҳс юритиши керак эди. Бироқ, Оливейрани жароҳат олганлиги сабабли, унинг ўрнига Александр Волкановски Махачев билан жанг қиладиган бўлди.

Биз ушбу жанг ҳақида ва имкониятлар борасида ўзбек ММА олами вакилларини фикри билан қизиқдик.

Жасур Алижонов –мураббий

- Волкановски заҳирадан қўшилгани учун унда муаммолар бўлиши мумкин. Бироқ, Махачев Оливейрага қарши тайёргарлик кўрган ва бу унинг зарарига ишласа керак, деб ўйлайман. Волкановски аввалги жангда Махачевни анчагина қийнаб қўйганди. У бу сафар қандай жанг олиб боришни яхши билади. Шунинг учун имконият Волкановскида кўпроқ деб биламан.

Жаско

Азиз Усманов – мураббий

- Бу жангда ҳар иккиси учун босим жуда юқори бўлади. Улар бир-бирини жуда яхши билади. Шунинг учун Волкановски жангга кам вақт қолган бўлса, ҳам қабул қилди. Қолаверса, у кам вазн ташлайди. Чунки у ярим енгил вазн тоифасининг жангчиси. Махачевга Волкановски билан жанг Оливейрага қараганда қийин бўлади. Махачев жанг режасини ўзгартирса, ғалаба қозонади. Албатта, Исломни ютишига умид қиламиз. Бироқ, бу осон бўлмайди.

Азиз Усмонов

Баҳодир Тиллабоев – ММА жангчиси

- Бу сафарги жанг ҳам тўлиқ давом этади, деб ўйлайман. Авалги жангда ҳам Волконавски жуда яхши ҳаракат қилганди. Бироқ, ғалаба Махачевга берилганди. Бу сафар Волкановски янада хавфлироқ бўлади. Ўйлашимча реваншда Волкановски ғалаба қозонади.

Тиллабоев

Фирдавс Ҳасанов – ММА жангчиси

- Қизиқарли тўқнашувни гувоҳи бўламиз. Барча Волкановскини қисқа вақтда бу жангга қанчалик тайёр бўлган экан, деб фикр билдиришмоқда. Алекс ҳар доим юқори жисмоний ҳолатга эга бўлади. Қолаверса, аввалги жангдан сўнг керакли хулосаларни қилган, деб ўйлайман. Бу сафар ҳам Махачевга жуда қийин бўлади. Бироқ, барибир у ғалаба қозонади, деган фикрдаман.

фирдавс хасанов

Ҳумоюн Тўхтамуродов –ММА жангчиси

- Бу жанг Ислом учун аввалгисидан ҳам қийин бўлади, деб ўйлайман. Чунки Волкановски жуда бақувват жангчи. Иккиси ҳам ажойиб ва ўз ишининг усталари саналади. Агар, Ислом биринчи жангдан керакли сабоқни олган ва руҳий жиҳатдан яхши тайёрлана олса, бу жангда ғалаба қозонади, деб ўйлайман.

Тўхтамуродов

Достон Бозоров – ММА жангчиси

- Бу жангда яққол фаворит Ислом Махачев деб биламан. Волкановски тўғри ҳар доим яхши жисмоний ҳолатга эга бўлади. Лекин барибир бир жанг учун режа кўпроқ муддатда тузилади. 10 кун бу жуда ҳам қисқа вақт. Биринчи жангдаги хатоларга бу сафар Ислом Махачев йўл қўймайди. Бу сафар Махачев осонроқ ғалабани қўлга киритади.

Достонбек

Жавоҳир Имомов – ММА жангчиси

- Бу жангда Ислом Махачевнинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Сабаби, у тўлиқ машғулот лагерини ўтади. Волкановски эса йўқ. Тўғри, тайёрланиб юргандир. Бироқ, Махачев учун эмас. Қолаверса, Махачев учун яна бир мотивация бу сафар Хабиб Нурмагомедовнинг ёнида эканлиги ва у билан бирга машғулотларни ўтагани бўлади. Назаримда Махачев аввалгидан кўра, осонроқ ғалаба қозонади.

Жавохир имомов

Жавоҳир Абдуғаниев - ММА жангчиси

- Бу жангда Ислом Махачев қийинчиликсиз ғалаба қозонади. Тўғри, биринчи жангда Ислом ўзига ўхшамаган эди. Волкановскида эса қўшимча мотивация бор эди. Сабаби, жанг ўзининг юрти Австралияда бўлиб ўтганди. Бу сафар эса жанг Ислом учун қадрдон Абу-Дабида бўлиб ўтади. шунинг учун уни қўллаб-қувватловчи мухлислар жуда кўп бўлади. Кейин Волкановски заҳира жангчиси сифатида оз қолганда чиқяпти. У қанчалик тайёр бўлади, бу ҳам номаълум. Агар, тайёр бўлганда ҳам Исломга бу сафар қаршилик қила олмайди. Аввалги сафар Ислом шунчаки баъзи хатоларга йўл қўйди. Бу сафар эса у "янчиб" ташлайди!

Жавахир

Comments

You must be logged in to commet!