Ислом Махачев: "Дана Уайт ўз ўрни учун ворис қидирмоқда"

  • 2 сентябрь, 12:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Ислом Махачев лига президенти Дана Уайт ҳақида фикр билдирди ва унинг яқин йилларда ўз ўрнига ворис топиши мумкинлигини айтди.

Tecno

"Аввал UFC истаган одамдан юлдуз чиқара оларди. Ўзлари шу иш билан шуғулланиб, жангчиларни тарғиб қилар ва уларга катта аҳамият қаратарди. Ҳозир эса лиганинг ўзида қизиқиш йўқолгандек. Дана Уайт ҳам катта одам бўлиб қолди, кўп нарсалар билан шуғулланяпти. Агар UFC хоҳласа, улар исталган жангни катта воқеага айлантира олади. Фақат Дана Уайт яна дастлабки йўлга қайтиши керак. Бироқ инсонда мотивация ҳам пасаяди. У қанча йиллар давомида чўққида бўлди! Мен биламан, у аллақачон аста-секин ўз ўрнига келадиган одамларни топа бошлади", — деди россиялик "UDAR" телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев (27-1) 15 ноябрь куни "UFC 322" турнирида Жек Делла Маддалена(18-2)га қарши октагонга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!