Ислом Махачев фаолиятидаги энг муҳим жанг қайси эканини айтди

  • 15.02.2026 12:52
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев фаолиятидаги энг муҳим жанг ҳақида гапирди.

"Чарльз Оливейра билан тўқнашувимиз кечагидек ёдимда. Бу менинг биринчи чемпионлик жангим эди. Бу курашда ютқаза олмасдим, бутун умримни ўша лаҳза учун бағишлагандим: 15-20 йил давомида ҳар куни спорт залига борардим... Оила йўқ, дўстлар йўқ, ўйин-кулги йўқ. UFC чемпиони бўлиш учун кўп йиллар давомида ҳамма нарсани тўғри бажаришга сарфладим", – деди россиялик "Arena Fight" You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил "UFC 280" турнирида Махачев 2-раундда Оливейрани сабмишн эвазига мағлуб этиб, енгил вазнда UFC чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!