Ислом Махачев фаолиятини қачон тугатади? Таниқли мураббий жавоб берди

  • 17 декабрь, 14:11
  • 0
  • MMA

Таниқли мураббий Хавьер Мендес енгил вазнда (70 кг) амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг фаолияти қачон якунланишини айтди. 

“Ислом, эҳтимол, 35 ёшида нафақага чиқар. Чунки 35 - сеҳрли рақам. ММА даги йигитлар 35 йил чегара нуқтаси эканини ўз ҳаёлларида сақлашади. Баъзилар пул учун ундан кейин ҳам карьерасини давом эттиради. Бироқ Махачев аллақачон молиявий жиҳатдан хавфсизликка эга. У пулларни жуда яхши бошқаргани боис келажакда нафақага қўрқмасдан чиқиши мумкин" - дея Мендеснинг сўзларини келтирди "BJ Penn" портали.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Хавьер Исломни Арман Тсарукянга қарши баҳсда фаворит деб атаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!