Ислом Махачев Илия Топурия билан эҳтимолий жанг ҳақида нималар деди?

  • 20.02.2026 12:22
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев енгил вазн чемпиони Илия Топурия билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Майкл Моралеснинг зарбалари анча хавфлироқ. У ҳар бир зарба билан рақибларни ухлатиб қўйиши мумкин. Бироқ Топурияга келсак, у 77 кг вазнда 70 кг дагидек хавфли эмас. Унинг вазни ва бўйи кичикроқ. Агар Илия ярим ўрта вазнга чиқса, ўзим учун ҳеч қандай хавф кўрмаяпман", – деди Махачев "Чампионат.сом" мухбири Владимир Четверик билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 322"  турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра енгиб, ярим ўрта вазнда чемпионга айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!