Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Ислом Махачев Карлос Пратесни осонликча мағлуб этади(ми?)

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Америкалик UFC жангчиси амалдаги чемпион ва Карлос Пратес ўртасидаги баҳс юзасидан ўз фикрларини билдирди

Америкалик UFC жангчиси Колби Ковингтон амалдаги чемпион Ислом Махачев ва бразилиялик Карлос Пратес ўртасидаги баҳс юзасидан ўз фикрларини билдирди.

"Пратеснинг умуман имконияти йўқ. У фақат "ударник" холос. Ўйлашимча, бу Махачевнинг карьерасидаги энг осон жанг бўлади. Ислом уни ерга йиқитиб, партерда сабмишн орқали таслим этади", — дея таъкидлади америкалик спортчи Ариэл Хельванига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Пратес декабрь ёки январь ойида Махачевга қарши тўқнаш келишини айтди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ