Ислом Махачев: "ММА жангчилари ва ҳақиқий мусулмонлар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан”
Ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев Хабиб Нурмагомедов ва унинг жамоасини нима учун жуда кўпчилик кўллаб-қувватлашини тушунтирди.
“Кўплаб ёш йигитлар Хабиб ва бизнинг жамоамизга ҳурмат билан қарашади. Чунки биз ҳар хил базмларга бормаймиз, чекмаймиз, ичмаймиз ва ёмон йўлларга қадам босмаймиз. Шунинг учун ҳам бизни жуда кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Ўзим ҳам ММА жангчилари ва ҳақиқий мусулмонлар учун ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан”, – деди россиялик "Red Coner MMA" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев охирги жангини 15 ноябрь куни "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва ярим ўрта вазнда чемпионга айланди.
Фикрлар