Ислом Махачев: "Царукянни муддатдан аввал енгишим мумкин, сабаби..."
Енгил вазнда UFC чемпиони (70 кг) россиялик Ислом Махачев ҳамюрти Арман Царукян билан бўлажак реванш ҳақида гапирди .
“Арман билан биринчи жангимда ундан нима кутишни билмасдим. Шу боис ўша баҳс мен учун қийин кечганди. Аммо энди унинг нималарга қодирлигини биламан. Менимча, Царукянни муддатдан аввал енгишим мумкин. Сабаби Чарльз Оливейра ҳам уни деярли ҳар бир раундда бўғишга имкон топган, бироқ унумли фойдалана олмаганди. Мен эса бундай имкониятларни қўлдан чиқармайман" - дея Исломнинг сўзларини келтирди "ESPN".
Эслатиб ўтамиз, Махачев (26-1) ва Царукян (22-3) ўртасидаги реванш 18 январь куни Лос-Анджелесда, "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар