
Ислом Махачев вазн тоифасини ўзгартирса, Илия Топурия ким билан жанг қилади?
UFC юлдузи Илия Топурия енгил вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачев ва унга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Махачев билан жанг қилишга ҳар доим тайёрман. Ҳозирда Исломнинг 77,1 кг ўтиши ҳақида кўплаб миш-мишлар юрипти. Агар у вазн тоифасини ўзгартирса, мен Арман Царукянга қарши курашишга розиман" - деди Илия.
Эслатиб ўтамиз, Топурия охирги жангида америкалик Макс Холлоуэйни 3-раундда нокаут қилган эди.
Фикрлар