Ислом Махачев Хабиб Нурмагомедовни ортда қолдирди
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев мазкур промоушенда кетма-кет 14 та жангда ғалаба қозонди. Шу тариқа у UFC да кетма-кет 13 та ғалабага эришган Хабиб Нурмагомедовни ортда қолдирди.
Агар Махачев "UFC 311" турнирида Арман Царукяндан устун келса, Камару Усманнинг натижаси(15 та)га тенглашиб олади.
Эслатиб ўтамиз, UFC да энг кўп кетма-кет ғалабага эришган жангчи Андерсон Сильва (16 та) ҳисобланади.
Фикрлар