Ислом Махачев йил охиригача яна битта жанг ўтказади, агар...

  • 14.08.2026 17:15
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев якшанба куни Иан Гаррига қарши жангда жароҳат олмаса, йил охиригача яна бир бор октагонга кўтарилишини айтди.

"Агар жароҳатим бўлмаса ва кўп вазн оширишимга тўғри келмаса, йил охиригача яна битта жанг ўтказиш мен учун муаммо эмас. Энди ёш йигит эмасман. Ҳозир 34 ёшдаман. Вақтим ҳам оз қолди. Бироқ UFC да ҳамма нарса фақат сенинг хоҳишингга боғлиқ эмас", - деди россиялик.

Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Гарри тўқнашуви 16 август куни "UFC 330" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!