Ислом Махачевнинг кейинги рақиби Иан Гарри эмас(ми?)
Таниқли мураббий Хавьер Мендес ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачевнинг кейинги жанги ҳақида гапирди.
"Ислом ҳозир Россияда жамоаси билан машғулот ўтказмоқда ва жангга тайёргарлик кўряпти. Унинг рақиби ва баҳс санаси ҳақидаги ҳамма маълумот шунчаки тахмин. UFC нинг ўзи буни расман эълон қилгунча кутишимиз керак", - деди Мендес "Матч ТВ" га берган интервьюсида.
Аввалроқ, ирландиялик Иан Гарри Махачевга қарши октагонга кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар