Ислом Сейтназаров: "Арал Самали"нинг 1:6 ҳисобидаги мағлубиятига қандай изоҳ берди?
“Арал Самали” – “Андижон” (1:6) беллашувидан сўнг негадир мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев матбуот анжуманида иштирок этмади.
Унинг ўрнига жамоанинг лицензиялаш бўйича менежери Ислом Сейтназаров ўз фикрларини билдирди.
- “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўзинглар ҳам кўрдинглар, жамоамиз жисмонан тайёр эмас. “Андижон” яхши жамоа ва ажойиб ўйинчилари бор.
Умуман айтганда, ўйин яхши ўтди. Кўриб турибсиз, йигитлар чарчаб қолишди. Иккита-учта гол ўтказганимиздан кейин футболчилар бўшашди ва ўйинни "ташлаб" юбордилар.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар