Ислом Тўхтахўжаев фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди

  • 23 Jan 22:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўтган йили Хитой биринчи дивизион иштирокчиси – “Шеньянг Урбан”  жамоасида тўп сурган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаевнинг охирги пайтларда “Бунёдкор” клубида шуғулланиб юргани ҳақида хабар бергандик.

Tecno

Футболчи ўтган мавсумда Хитойдаги чемпионат якунига етганидан кейин sports.uz сайтига берган интервьюсида бир неча ойлаб оиласидан узоқда бўлиш қийинчилик туғдиргани ҳақида айтганди.

Шундан сўнг, унинг клубини ўзгартириши мумкинлиги хусусида гап-сўзлар ҳам пайдо бўлганди. Айниқса, Тўхтахўжаевнинг “Бунёдкор” клуби машғулотларида маълум вақт қатнашиб юргани ҳам айрим саволларни келтириб чиқарди. Тўхтахўжаев эса sports.uz учун ўзи ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди.

- “Бунёдкор”дан ҳеч қанақа таклиф бўлгани йўқ, шунчаки спорт формамни сақлаб туриш учун югуриб турибман. Хитойдаги клубим билан амалда яна шартномам бор. Ҳозирги пайтда ҳужжатлар тайёр бўлишини кутяпман. Ҳаммаси ҳал бўлганидан кейин Хитойга кетаман.

Comments

You must be logged in to commet!