Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев "Бунёдкор"да шуғулланмоқда. Ўтган мавсум "Навбаҳор"да ўйнаган футболчи ҳам "қалдирғочлар" билан

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун академиянинг ёпиқ залида жисмоний тайёргарликка асосланган машғулотларни ўтказди. Айтиш керак, машғулотларда 37 нафар футболчи иштирок этди. Футболчилардан фақатгина Суҳроб Иззатов жароҳати сабабли, якка тартибда шуғулланди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоага «Бунёдкор»га бегона бўлмаган Жавлон Иброҳимов ва «Оқ-тепа»дан Иброҳим Томива келиб қўшилди. Шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой клубларида тўп тепадиган Ислом Тўхтахўжаев ва Олег Зотеев жамоаларига қўшилишдан аввал жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун «қалдирғочлар» сафида шуғулланмоқда. Жамоа янги мавсумга тайёргарлик доирасида эртага Про лига вакили «Оқ-тепа»га қарши майдонга чиқади.

Бугунги машғулотларда қуйидаги футболчилар иштирок этди: Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Анвар Ғофуров, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нурилло Тўхтасинов, Хуршид Ғиёсов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Суҳроб Иззатов, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Бобурбек Фарҳодов, Арам Маркарян, Ғайрат Азизхўжаев, Абдулазиз Абдусаломов, Нозимхон Рустамов, Диёрбек Раҳимқулов, Хуршид Убайдуллаев, Сарвар Каримов, Акобир Қаюмов, Суннатилла Абдуллажонов («Қизилқум»), Одилжон Абдураҳмонов («Алай», Қирғизистон), Жавлон Иброҳимов («Навбаҳор»), Баҳодир Абдувалиев («Пахтакор»), Муҳаммадали Ғиёсов («Бухоро»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Динамо»), Ҳумоюн Шербўтаев («Пахтакор»), Баҳодир Даминов («Яшнобод»), Шамсиддин Саъдуллаев («Шўртан»), Иброҳим Томива («Оқ-тепа»), Равшан Ягудин («Оқ-тепа»).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!