Испан футболчилари жаҳон чемпионлиги учун помидор билан тақдирланди
Испания терма жамоаси футболчилари Фабиан Руис ва Гавига 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг ғалати, бироқ ёқимли анъана асосида помидорлар совға қилинди.
Бу ҳақида Andalucía Información нашри хабар берди.
Чемпионлар ўз ватанига қайтиб, туғилган шаҳри Лос-Паласьос-и-Вильяфранкада тантанали кутиб олинди. Маҳаллий урф-одатга кўра, катта ютуққа эришган спортчиларга ўз вазнига тенг миқдорда помидор берилади.
Шу анъана асосида бу сафар ҳам Фабиан Руис ва Гавига томатлар совға қилинди.
Маълумотларга кўра, Гавига 68,5 килограмм, Фабиан Руисга эса 84,5 килограмм помидор топширилган.
Тантанали маросимда Лос-Паласьос-и-Вильяфранкадан чиққан яна бир жаҳон чемпиони – Хесус Навас ҳам иштирок этди. Футболчилар маросим якунида биргаликда суратга тушишди.
Қизиғи шундаки, 2024 йилда Испания терма жамоаси Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг ҳам шу анъана такрорланган эди: ўшанда Навасга 64,7 килограмм, Руисга эса 83,2 килограмм помидор берилган.

Фикрлар