Испан гранд Родридан юз ўгирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг келажаги борасида сўнгги ойларда турли миш-мишлар тарқалганди. У ҳақида наfaqat «Реал», балки «Барселона» ҳам қизиқиш билдиргани айтилган. Аммо The Touchline нашри Marca га таяниб хабар беришича, каталонияликлар Родрини олиш учун курашга киришмайди.

Маълумотларга кўра, «Барселона» раҳбарияти Родрининг кейинги манзили сифатида «Реал»ни танлаши деярли аниқ, деб ҳисобламоқда. «Кўк-анорранглилар» ички муҳитда 2026 йилги жаҳон чемпионатида энг яхши футболчи деб топилган ярим ҳимоячи охир-оқибат Мадрид клубига ўтади, деган фикрга келган.

Родрининг амалдаги шартномаси «Манчестер Сити» билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, 30 ёшли футболчининг трансфери учун «Реал» 65–75 миллион евро атрофида тўлов амалга ошириши мумкин.

2024 йил Родри учун тарихий йил бўлди. У «Олтин тўп» соҳибига айланди. Бу мукофот Испания терма жамоаси Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан бир неча ой ўтиб қўлга киритилганди. Жорий ёзда эса «қизил фурия» жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!