Испан гранди: Холандни олмасак бўлмайди!

  • 6 октябрь, 2024, 13:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида катта трансферга тайёргарлик кўрмоқда.

Tecno

Каталонияликлар келаси ёз учун “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни асосий трансфер нишони сифатида белгилад. Бу ҳақда Sport.es сайти маълумот тарқатмоқда.

Манбага кўра, клуб президенти Жоан Лапорта жамоанинг уй аренаси “Камп Ноу”нинг реконструкциядан кейин очилиши муносабати билан Эрлинг Холандни трансфер қилишни режалаштирган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки норвегиялик ҳужумчининг “шаҳарликлар” билан узоқ муддатли шартномаси бор.

Бундан ташқари, томонлар айни пайтда янги битим бўйича музокара олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!