Испан клуби "Барса" футболчисини трансфери бўйича келишувга эришди
«Реал Сосьедад» ва «Барселона» ҳимоячи Эктор Фортнинг трансфери бўйича келишувга эришди.
Маълумотни ўз саҳифаларида инсайдер журналист Фабрицио Романо эълон қилди. Унга кўра, басклар клуби ёш футболчи учун 8 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга, «Барселона» ўз тарбияланувчисининг кейинги сотувидан тушадиган суммада 50 фоиз улушни сақлаб қолади.
Шартномада яна бир муҳим банд бор: каталонияликлар келажакда Фортни 20 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Эктор Фортнинг ўзи эса «Реал Сосьедад»га ўтишга розилик бергани хабар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Форт «Эльче» таркибида ижара асосида тўп сурди. «Барселона»нинг Ла Масия академияси тарбияланувчиси асосий жамоа сафида турли мусобақаларда 30 дан ортиқ ўйин ўтказишга улгурган.

Фикрлар