Испания - Хорватия 6:0 (видео)
Ads

Кеча Миллатлар лигаси 2-туридан ўрин олган Испания ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Эльче шаҳридаги «Мануэль Мартинес Валеро» стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Испанлар сафида голларга Сауль, Марко Асенсио, Родриго, Серхио Рамос ва Исколар ҳисобига ёзилди. Яна бир голни эса Хорватия футболчиси Ловре Калинич ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Минбар

Барча блоглар