
Испания, Англия ва Германия грандлари бир ҳужумчига қизиқишмоқда
"Штутгарт" ҳужумчиси Ник Волтемадга "Челси" қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Bild нашри.
Шунингдек, "Бавария" ва "Атлетико" клублари , 23 ёшли германиялик футболчини ўз сафларига қўшиб олишни режа қилишмоқда. 12 июнь куни ҳужумчи U-21 Европа чемпионати доирасида Словения билан ўйинда Германия сафида хет-трик қайд этди (3:0). Transfermarkt унинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Ник Волтемаде Бундеслигада 28 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та ассист билан ажралиб турди.
Фикрлар