Испания чемпионатида энг кўп
Ads

Испания чемпионатига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар Ла лига тарихида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5. Эдмундо Санчес - 19 та
"Атлетик" Билбао тарбияланувчиси бўлган Санчес фаолиятининг асосий қисмини "Валенсия" жамоасида ўтказган. У 1939-1950 йилларда "Кўршапалаклар" либосида ла лигада 210 та ўйинда 186 та голга муаллифлик қилди. Эдмундо чемпионатда 19 марта "хет-трик" қайд этган.

3-4. Телмо Сарра - 22 та
Яқин-яқингача Испания чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул футболчи ва энг кўп "хет-трик"ка эришган футболчи Сарра эди. У 1940 йилдан "Атлетик" Билбао жамоасида тўп суришни бошлаб, 15 мавсум давомида чемпионатда 251 та гол урган. Телмо 22 та учрашувда 3 та ва ундан ортиқ гол уришнинг уддасидан чиққан.

3-4. Алфредо ДИ Стефано - 22 та
Ди Стефано 1953-1964 йиллар мобайнида "Реал" учун 216 гол урган бўлса, кейинги икки мавсум "Эспаноль" жамоаси таркибида 11 та голга муаллифлик қилган. Алфредо ҳам Сарра cингари 22 беллашувда "хет-трик" қайд этган ҳолда, бу борада етакчилик қилаётган эди. Бироқ футбол тарихидаги иккита энг буюк футболчи қарама-қаршилиги бошлангач, улар 3-4-ўринларга тушиб кетишди.

2. Лионель Месси - 26 та
Ла лига тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар "хет-трик"лар бобида иккинчи ўринда бормоқда. Лео 2004 йилдан буён "Барселона" рақибларини чемпионатда 320 марта ранжитди. У 26 та ўйинда 3 та ва ундан ортиқ гол ура олган.

1. Криштиану Роналду - 32 та
Ла лиганинг "хет-трикшунос" футболчиси бу Роналдудир. Португалиялик 2009 йилдан бошлаб "Реал" либосида 265 гол урди. У 32 беллашувда "хет-трик"ка эришди. Жумладан икки марта "фелш" қайд этишнинг уддасидан чиқди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​