Испания Евро-2020 арафасида қайси терма жамоа билан ўйнаши маълум бўлди

Испания терма жамоаси Евро-2020 га тайёргарлик жараёнида қўшни Португалия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар тарқатмоқда.

Ушбу беллашув 2020 йилнинг 5 июнь куни Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ  Луис Энрике шогирдлари Германия (26 март) ва Голландия (29 март) терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказишлари маълум бўлган эди.

Маълумот учун, Испания Евро-2020 нинг "E" гуруҳида Польша ва Швеция терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги 4-жамоа эса плей-оффдан сўнг маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!