Испания Европа чемпионати саралашида 20 йилдан бери мағлуб бўлмаяпти

Кеча Испания терма жамоаси "Евро-2024" саралаш ўйинлари доирасида Норвегияни мағлуб этди (3:0). Шу тариқа, "қизил фурия" Европа чемпионатининг саралаш баҳсларида ўз уйида ўтказилган ўйинларда ғалабалари сонини кетма-кет 23 тага етказиб олди ва бу борада рекорд ўрнатди.

Охирги марта испанлар 20 йил аввал ўз уйида мағлуб бўлган. Ўшанда Греция терма жамоасига минимал, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024" саралашининг навбатдаги босқичида Испания сафарда Шотландия термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 28 март санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!