Испания футбол федерацияси "эл-класико" олдидан тезкор йиғилиш ўтказди

Испания қироллик футбол федерацияси Ла Лиганинг 10-тур қолдирилган баҳси – “Барселона”-“Реал” учрашуви масаласида тезкор йиғилиш ўтказди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда ушбу йиғилиш бўлажак ўйин олдидан барча хавсизлик чораларини таъминлаш ҳақида бўлган. Улар ўйин вақтида содир бўлиши мумкин бўлган барча эҳтимолий тартибсизликлар масаласини кўриб чиқишган.

Бироқ, юқоридаги масала юзасидан ўтказилган йиғилишга “Барселона”дан ҳам, “Реал”дан ҳам ҳеч қандай вакил таклиф қилинмаган.

Гап шундаки, 18 декабрь куни, яъни, “эл-класико” бўладиган кун Каталонияда мустақиллик масаласида катта намойиш бўлиши режалаштирилган. Унда тахминан 20 минг киши иштирок этади. Бу ҳам вазиятнинг оғирлаштиришига сабаб бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!