Испания "H" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади, Кабо-Верде плей-оффга чиқди
Жаҳон чемпионати H гуруҳида Испания терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
⠀
Луис де ла Фуэнте шогирдлари сўнгги турда Уругвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, учта ўйинда 7 очко жамғарди.
⠀
Гуруҳда иккинчи ўринни Кабо-Верде эгаллади. Африка вакили мусобақадаги учала учрашувини ҳам дуранг билан якунлади. Сўнгги турда жамоа Саудия Арабистони билан 0:0 ҳисобида тенг ўйнади.
⠀
Уругвай ва Саудия Арабистони терма жамоалари эса 2 тадан очко тўплаб, Жаҳон чемпионати билан хайрлашди. Уругвай гуруҳда учинчи, Саудия Арабистони эса тўртинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар