Испания кубоги финали бошқа кунга кўчирилиши мумкин, агар...
Ads

Кеча ярим финалда “Валенсия”ни мағлуб этиб финал йўлланмасини қўлга киритган “Барселона” Испания футбол федерациясидан “Севилья”га қарши баҳсни бошқа кунга кўчиришни сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Айтиш лозимки, мавсум тақвими бўйича финал 21 апрель куни ўтказилиши лозим. Бироқ, агар каталонияликлар Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб боришса, у ҳолда ушбу ярим финал баҳслари 23-24 апрель саналарига белгиланган. Бундай вазиятда “Барселона” 2-3 кун орасида 2та оғир учрашувни ўтказиши мумкин.

Бундан ташқари, “кўк-анор ранглилар” 15 апрель куни Ла Лига доирасида “Валенсия”га қарши ўйнаса, 18 апрель куни “Сельта”га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим.

Эслатиб ўтиш лозимки, "Севилья" ҳам айни дамда ЕЧЛда ўз юришини давом эттирмоқда.