Испания Суперкубоги. “Барселона” “Атлетик Билбао”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди

CHERY AUTO

Испания Суперкубокидан ўрин олган илк ярим финал беллашуви якунлади. Бу босқичда “Барселона” ва “Атлетик Билбао” жамоалари баҳс олиб боришди. Учрашув Флик шогирдларининг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Tecno

Дастлаб беллашувнинг 22-дақиқасида Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа вақт ўтгандан сўнг Фермин Лопес “Барселона”нинг иккинчи голини киритди. Баҳснинг 34-дақиқасида Руни Бардагжи учинчи голни ўз номига ёздириб қўйди. Учрашувнинг 38 ва 52-дақиқаларида Рафиня гол киритиб, дублни расмийлаштирди.

Бу йирик ғалабадан сўнг Каталония клуби финал йўлланмасига эга чиқди. Улар финалдаги рақиби эртага бўлиб ўтадиган “Атлетико Мадрид” ва “Реал Мадрид”  ўртасидаги учрашувда маълум бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!