Испания Суперкубоги. Голлар шоусига айланган учрашувда “Барселона” “Реал”ни мағлуб этди

CHERY AUTO

Испания Суперкубогининг финал беллашуви якунлади. 

Tecno

Финал учрашувида Флик шогирдлари “Реал” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб баҳснинг 36-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Рафинья ҳисобни очди. Биринчи бўлим учун қўшиб берилган дақиқаларида Винисиус гол киритиб ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, полшалик ҳужумчи Левандовски жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган 6-дақиқада Гансало Гарсия мадридликларнинг 2-голини киритиб, мувозанатни тиклади. Беллашувнинг 73-дақиқасида Рафинья дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Бу ғалабадан сўнг Каталония клуби 16-бор Испания Суперкубоги соҳибига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!