Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига Европа жамоаси билан ўйнайди
Испания миллий терма жамоаси ўзига янги рақиб топди.
Март ойи охирида бўлиб ўтиши керак бўлган Финалиссима бекор қилингач, Испания терма жамоаси бошқа рақиб топишга мажбур бўлди. Испания қироллик футбол федерацияси матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, "қизил фурия" Сербия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув март ойининг охирида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Европа ҳамда Жанубий Америка чемпионлари ўртасидаги Финалиссима учрашуви яқин шарқда юзага келган воқеалар сабабли бекор қилинган эди. Испания ҳамда Сербия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 27 март санасида Вильярреалдаги стадионда бўлиб ўтади.
Маълум бўлишича, испанлар аввалига Миср терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган эди. Бироқ бу баҳс ташкил этилмади.
Фикрлар